 
 
«Марказий Осиё учун тарихий аҳамиятга эга бўлган ва 40 йилдан зиёд вақт мобайнида илк бор ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳидан ташқарида ўтказилаётган ушбу муҳим тадбир Ўзбекистон Республикасининг юксак халқаро нуфузи, шунингдек, бутун Марказий Осиё минтақасининг жаҳон майдонида маданий, маънавий ва гуманитар ҳамкорликнинг муҳим маркази сифатида тобора ортиб бораётган эътирофининг ёрқин далилидир», — дейилади мактубда.
«Илм-фан, маърифат ва маънавият бешиги бўлган кўҳна Самарқанд шаҳрида бундай нуфузли анжуман ўтказилаётгани тадбирга алоҳида рамзий маъно бағишлайди. У Ўзбекистоннинг цивилизациялар ўртасидаги кўприк ва тинчлик, ўзаро тушуниш ва бунёдкорлик ғоялари учун марказ сифатидаги ролини таъкидлайди», — деб ёзди Садир Жапаров.
У конференция давомида илгари сурилган қарорлар ва ташаббуслар «таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликнинг янги уфқларини очиши, халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашдек эзгу мақсадларга хизмат қилиши ва минтақамизнинг янада гуллаб-яшнашига хизмат қилишига» ишонч билдирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.