Навбаҳор, Кармана, Нарпай туманлари ҳамда Хонобод ва Оҳангарон шаҳарлари ҳокимлари ўзгарди

Навбаҳор, Кармана, Нарпай туманлари ҳамда Хонобод ва Оҳангарон шаҳарлари ҳокимлари ўзгарди

1 ноябрь куни Навбаҳор, Кармана, Нарпай туманлари ҳамда Хонобод ва Оҳангарон шаҳарларига янги ҳокимлар тайинланди.

Хусусан, Алишер Рашидов Навбаҳор тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Навбаҳор, Кармана, Нарпай туманлари ҳамда Хонобод ва Оҳангарон шаҳарлари ҳокимлари ўзгарди
Алишер Рашидов. Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Рашидов 2000 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган.

У 2006 йилда Тошкент Давлат аграр университети қошидаги қишлоқ хўжалик корхоналари раҳбарларни тайёрлаш ва кадрлар малакасини ошириш маркази ҳамда 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва Жамият қурилиши академиясини тугатган.

Шоҳрух Болтаев Кармана тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Кармана тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Навбаҳор, Кармана, Нарпай туманлари ҳамда Хонобод ва Оҳангарон шаҳарлари ҳокимлари ўзгарди
Шоҳрух Болтаев. Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги.

Болтаев 1988 йилда Қизилтепа туманида таваллуд топган. 2012 йилда Навоий давлат педагогика институтини, 2021 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Анвар Болиев Нарпай тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунгача туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Навбаҳор, Кармана, Нарпай туманлари ҳамда Хонобод ва Оҳангарон шаҳарлари ҳокимлари ўзгарди
Анвар Болиев. Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги.

Болиев 1979 йил 16 июлда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. Маълумоти — олий, 2006 йил Самарқанд давлат университети, 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Элёрбек Абдураҳмонов Хонобод шаҳри ҳокими этиб тайинланди. У бунга қадар Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритган.

Навбаҳор, Кармана, Нарпай туманлари ҳамда Хонобод ва Оҳангарон шаҳарлари ҳокимлари ўзгарди
Элёрбек Абдураҳмонов. Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги.

Элёрбек Абдураҳмонов 1986 йилда Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида туғилган. 2007 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Садриддин Шоқосимов Оҳангарон шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди. У Оҳангарон тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Навбаҳор, Кармана, Нарпай туманлари ҳамда Хонобод ва Оҳангарон шаҳарлари ҳокимлари ўзгарди
Садриддин Шоқосимов. Фото: Оҳангарон тумани ҳокимлиги.

1978 йил 23 августда Тошкент шаҳрида туғилган. 1999 йил Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, 2006 йил Автомобиль ва йўллар институтини, 2012 йил шу институт магистратурасини тугатган. 2018 йил Ўзбекистон президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академиясини тамомлаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.