«Хавфсизлик кенгашлари котиблари, махсус хизматлар, мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарларининг мунтазам учрашувларини давом эттириш керак», — деди президент.
«Хавфсизликнинг бўлинмаслиги» тамойили асосий бўлиб қолиши керак, деб таъкидлайди у.
«Айни пайтда минтақавий ҳамкорлик амалдаги халқаро механизмлар билан узвий боғлиқ бўлиши, барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда мамлакатлар ва умуман, минтақа хавфсизлигига нисбатан таҳдидларнинг кенг доирасига қарши туриш бўйича ўз салоҳиятини шакллантириши лозим», — дейилади давлат раҳбари мақоласида.
«Глобал ноаниқлик даврида яхши қўшничилик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш — Марказий Осиёнинг асосий ресурсидир. Минтақа мамлакатлари якка ҳолда ҳал қилиши қийин бўлган умумий хавфсизлик муаммолари ва ривожланиш вазифалари биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан муваффақиятли ҳал қилиниши мумкин», — дейилади мақолада.
«Ишонч ва шерикликни мустаҳкамлаш ўз келажагини умумий қадрдон диёримиз — Марказий Осиёнинг тинчлиги, барқарорлиги ва тараққиёти билан боғлаган миллионлаб одамларнинг манфаатларига жавоб беради», — деди Шавкат Мирзиёев.
«Афғонистоннинг жафокаш халқи чуқур гуманитар инқироз шароитида яшашда давом этмоқда. Шу муносабат билан минтақа мамлакатлари Афғонистонни минтақавий ва халқаро жараёнларга изчил жалб этиш зарурлигидан келиб чиқмоқда. Бу эса ушбу мамлакат тараққиёти ва кенг минтақамизда барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади», — дейди президент.
Унинг қайд этишича, Марказий ва Жанубий Осиёни боғлайдиган Трансафғон темир йўлини барпо этиш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши савдо, инвестициялар ва транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқлик учун янги имкониятлар яратади, шунингдек, Афғонистоннинг иқтисодий тикланиши учун асос бўлиб хизмат қилади.
Шу билан бирга, афғон халқига гуманитар ва таълим борасида ёрдам кўрсатиш, энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари учун мутахассислар тайёрлаш ишлари давом этаётгани қайд этилган.
«Афғонистон умумий тинчлик ва хавфсизлик, ҳамкорлик ва тараққиёт маконининг бир қисмига айланиши лозим. Бу минтақанинг барча мамлакатлари манфаатларига жавоб беради ҳамда Марказий Осиёнинг жанубий сарҳадларида барқарорлик белбоғини шакллантиришга хизмат қилади», — дейди президент Мирзиёев.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.