Озарбайжон президенти бу унинг ушбу тадбирда фахрий меҳмон сифатида учинчи бор иштирок этиши эканини маълум қилди.
«Барча ҳамкасбларим, айниқса Ўзбекистон Президенти, биродарим Шавкат Мирзиёевга таклиф ҳамда Озарбайжоннинг ушбу муҳим тадбирда иштирокини қўллаб-қувватлагани учун самимий миннатдорлик билдираман», — дейди Алиев.
Президентнинг қайд этишича, бир қарашда Озарбайжонни Марказий Осиё давлатларидан ажратиб турган Каспий денгизи, аслида, давлатларни жипслаштирувчи муҳим омил ҳисобланади. Бугун ушбу денгиз шунчаки географик тушунча эмас, балки, стратегик бирлик, иқтисодий салоҳият ва халқларимизнинг тарихий ҳамкорлиги рамзидир, дейди у.
«Сўнгги бир неча йил ичида давлат раҳбарларининг ўзаро ташрифлари ва мулоқотлари динамикаси муносабатларимиз юқори даражада эканини яққол намоён этмоқда. Хусусан, охирги 3 йил ичида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Озарбайжонга 30 га яқин ташрифни амалга оширди, мен эса худди шу даврда қардош мамлакатларга 13 марта бордим», — дейди Алиев.
У Ўрта йўлакнинг аҳамияти ортиб бораётгани шериклик кўламини кенгайтириш учун қўшимча имкониятлар яратаётганини таъкидлади.
«Ишончим комилки, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашуви қардош халқларимиз ўртасидаги азалий дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, сиёсий, иқтисодий, транспорт, инвестиция, энергетика, маданий-гуманитар ва рақамли трансформация соҳаларидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим босқич бўлади», — деди у.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.