Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни кутиб олди, улар «Тошкент-Ҳумо» халқаро аэропортида суҳбат ўтказди

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни кутиб олди, улар «Тошкент-Ҳумо» халқаро аэропортида суҳбат ўтказди

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Меҳмонни Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбарлари «Тошкент-Ҳумо» халқаро аэропортида суҳбат ўтказди.

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни кутиб олди, улар «Тошкент-Ҳумо» халқаро аэропортида суҳбат ўтказди
Ўзбекистон — Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ташриф дастурига мувофиқ, 15 ноябрь куни, олий даражадаги музокаралар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Саммит доирасида йирик қўшма лойиҳалар ишга туширилиши ва икки томонлама ҳужжатларнинг катта тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.