Ушбу давлат ташрифи Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари тарихида янги босқични бошлаб бериши таъкидланди.
Ташрифга тайёргарлик доирасида Тошкентда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форуми, Қозоғистон тиббиёти кунлари, қозоқ фильмлари намойиши, Остона кунлари ва бир қатор маданий тадбирлар муваффақиятли ўтказилгани қайд этилди.
Маълум қилишича, йилнинг ўтган даври мобайнида товар айирбошлаш 4 миллиард долларга етди. Ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва импорт ўрнини босиш орқали бу кўрсаткични 10 миллиард долларга етказиш мақсад қилингани таъкидланди.

Музокаралар давомида энергетика, транспорт, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ахборот технологиялари ва бошқа муҳим соҳаларда ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтиришга эътибор қаратилди.

Давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.