Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентини «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентини «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Кўксарой қароргоҳида Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга Ўзбекистон Республикасининг олий давлат мукофоти — «Олий Даражали Дўстлик» орденини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон раҳбари мукофотни топширар экан, Қозоғистон президентининг икки қардош халқ ўртасида дўстлик, яқин қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги улкан шахсий хизматларини алоҳида қайд этди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли икки халқ ўртасидаги муносабатлар янги тараққиёт даражасига чиқиб, намунали аҳамият касб этгани таъкидланди. Парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудлар, бизнес, жамоатчилик ва ёшлар фаол ҳамкорлик қилаётгани қайд этилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг глобал миқёсда тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш, шунингдек, минтақамизда ишонч, ўзаро ҳамжиҳатлик ва шериклик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.

Қозоғистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига мукофот учун миннатдорлик билдирди ҳамда қардош мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва иттифоқчилик руҳидаги муносабатлар янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.