Абдуғани Сангинов «Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқарув раиси бўлди

Абдуғани Сангинов «Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқарув раиси бўлди

Абдуғани Абдурахмонович Сангинов «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқарув раиси этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумотни Gazeta`га у раҳбарлик қилиб келган «Ўзбекгидроэнерго» компанияси тасдиқлади.

66 ёшли Абдуғани Сангинов 2017 йилнинг майида «Ўзбекгидроэнерго» компанияси раиси этиб тайиланган. Унгача у Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувэнерго» бирлашмаси бошлиғи бўлган.

Мазкур лавозимда 2023 йилнинг июлидан буён ишлаб келаётган ва бошқа ишга ўтгани айтилаётган Баҳодиржон Бахромович Сидиқов ўтирганди.

Абдуғани Сангинов «Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқарув раиси бўлди
Баҳодиржон Сидиқов. Фото: «Ўзбекнефтгаз»

Баҳодиржон Сидиқов 2019 йил февралидан 2020 йил январигача «Ўзбекнефтгаз»ни бошқарган. Шундан кейин орада Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ёшлик конини ўзлаштириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари, «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раисининг геология бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган, 2023 йилнинг июлидан эса яна «Ўзбекнефтгаз»га раҳбар этиб тайинланганди.

Ўзбекистоннинг энг йирик газ ишлаб чиқарувчи корхонасида кадрлар алмашинуви Алишер Султонов президентнинг энергетика хавфсизлиги бўйича вакили лавозимидан озод этилганининг эртасига содир бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.