«Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, юртдошларимизнинг орзу-умидлари, мақсад ва режалари ҳақида очиқ ва самимий мулоқот бўлиб ўтди», — деб хабар берди президент матбуот хизмати.
Давлат раҳбари ватандошларга иши ва ўқишида муваффақиятлар тилаб, улар кунчиқар юртда орттирган билим ва тажрибалар ватан тараққиёти ҳамда халқ фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Токиода Япония императори Нарухито, бош вазир Санаэ Такаичи, парламент раҳбарияти, ҳукумат амалдорлари, партия вакиллари, университет ректорлари, йирик компания ва молия институтлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.
Шунингдек, у «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти давлат раҳбарларининг биринчи саммитида иштирок этади.





© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.