Флагман лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, ўқув жараёнига сунъий интеллектни жорий этиш, шунингдек, муҳандислик мутахассисликлари бўйича ўқув дастурини ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди.
Олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, Цукуба университети билан Ўзбекистонда қўшма олий таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисидаги меморандум, шунингдек, илмий ҳамкорлик ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги бошқа қатор ҳужжатлар имзоланди.
2024 йилнинг кузида Япония давлат университетлари ассоциацияси президенти, Цукуба университети раҳбари Нагата Кёсуке Тошкентга ташриф буюрганди. Ташриф давомида қўшма университет очиш режалари муҳокама қилинган.

У Япония мактаб таълими модели табиий фанлар ва математика бўйича кучли таянч базаси мавжудлиги, дарс ўтишнинг юқори сифати, меҳнатсеварлик, жамоа бўлиб ишлаш ва интизом маданияти билан ажралиб туришини таъкидлади.
Бугунги кунда Япония олий ўқув юртларида 2800 дан ортиқ ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда. Биргина Япониянинг JDS стипендия дастури бўйича Ўзбекистоннинг 440 дан ортиқ давлат хизматчиси ушбу мамлакатда таълим олди.
Октябрь ойида Самарқандда икки мамлакатнинг 50 га яқин университети ректорлари иштирокида олий таълим муассасалари раҳбарларининг бешинчи форуми бўлиб ўтди. Бундай форумлар 2010 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.