Япониядаги биродар шаҳар Нарада «Самарқанд» боғи очилади

Япониядаги биродар шаҳар Нарада «Самарқанд» боғи очилади

Япониянинг қадимий пойтахти — тарихий Нара шаҳрининг янги боғларидан бири Самарқанд номи билан аталади. Бу ҳақда Нара мэри Гэн Накагава шанба куни Токиода Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда маълум қилди.

Япониядаги биродар шаҳар Нарада «Самарқанд» боғи очилади
Қарор мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги абадий дўстлик ва маданий-тарихий яқинлик рамзи сифатида қабул қилинди, деб ёзади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

2022 йил октябрь ойида Самарқанд ва Нара биродарлик алоқалари тўғрисидаги битимни имзолаб, Ўзбекистон ва Япониянинг бундай мақомдаги биринчи шаҳарларига айланганди.

Учрашувда Самарқанд кўп асрлар давомида Буюк ипак йўлининг маркази, Нара эса унинг шарқий дарвозаси бўлиб келгани айтилди. Бу шаҳарлар халқаро савдони ривожлантириш ва билим алмашишда катта роль ўйнаган, цивилизациялар ўртасида маданий кўприкларни шакллантирган.

Япониядаги биродар шаҳар Нарада «Самарқанд» боғи очилади
Шавкат Мирзиёев ва Гэн Накагава икки шаҳар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни илгари суриш, қишлоқ хўжалиги, туризм, тўқимачилик, транспорт, логистика ва шаҳарсозлик соҳаларида қўшма кооперация лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини кўриб чиқди.

Япониядаги биродар шаҳар Нарада «Самарқанд» боғи очилади
2027 йилда Нара миллий музейида Ўзбекистон маданияти ва тарихига оид археологик кўргазма намойиш этилади. Лойиҳа икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллигига бағишланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.