4та қурилиш компанияларига ноқонуний реклама учун жарима қўлланилди

4та қурилиш компанияларига ноқонуний реклама учун жарима қўлланилди

Рақобат қўмитаси хабарида бир қатор қурилиш компаниялари томонидан реклама қонунчилиги талаблари бузилгани аниқланди. Гап улуш киритиш асосида қурилаётган турар жой мажмуаларини белгиланган тартибда электрон рўйхатга киритмаган ҳолда реклама қилиш ҳолатлари ҳақида бормоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 майдаги ПҚ — 4732-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, улуш киритиш асосида қурилиш учун маблағ жалб этувчи қурилиш ташкилотлари тегишли электрон рўйхатга киритилмасдан туриб, қурилиш объектларини реклама қилиши тақиқланади.

Ўрганишлар давомида “Sam-Ros-Stroy” МЧЖ, “Shaxram Tower” МЧЖ, “Baxora KBM” МЧЖ ҳамда “BUSINESS SHOPPING CENTER” МЧЖга тегишли қурилиш мажмуалари электрон рўйхатга киритилмагани, бироқ мазкур объектлар ижтимоий тармоқларда фаол тарзда реклама қилинаётгани маълум бўлди.

Қўмита маълумотига кўра, ушбу ҳолатлар “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси талабларига зид ҳисобланади. Мазкур моддада ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонунда тақиқланган, шунингдек, тегишли рухсатномалар ва сертификатларга эга бўлмаган товарларни реклама қилишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.

Ўрганиш натижалари асосида Қўмита ҳузуридаги Махсус комиссия томонидан мазкур қурилиш компаниялари қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган деб топилди ҳамда уларга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.