Транспорт вазирлиги Бухоро шаҳрида жамоат транспорти хизматларини модернизация қилиш ҳамда йўловчилар учун қулайликларни ошириш мақсадида электрон тўлов тизими босқичма-босқич жорий этилиши тўғрисида хабар берди.
Янги тартибга кўра, автобусларда йўл ҳақи нақд тўловда 3 000 сўмни, электрон тўлов орқали эса 2 000 сўмни ташкил этади. Бу электрон тўловдан фойдаланишни рағбатлантиришга қаратилган.
Электрон тўлов тизимини жорий этиш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич 2026 йил 1 февралдан бошлаб, айрим йўналишларда татбиқ этилади. Хусусан, 2-сонли “Бухоро АШБ — Ситора бозор”, 5-сонли “Ф.Хўжаев МФЙ — Тўқимачи бош бекати”, 10-сонли “Алпомиш кўчаси — Шайхон МФЙ”, 17B-сонли “Чорбақр бош бекати — Аэропорт”, 19-сонли “Карвон бозори — Карвон шоппинг”, 33-сонли “Трикотаж фабрикаси — Моҳи Хоса санаторийси” ҳамда 1-сонли “Бухоро АШБ — Зарманоқ” автобус йўналишларида электрон тўлов тизими ишга туширилади.
Иккинчи босқич доирасида эса 2026 йил 1 апрелдан шаҳардаги қолган барча амалдаги автобус йўналишларида тўловлар фақат электрон шаклда қабул қилиниши белгиланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.