Алишер Қодиров: Ўзбекистонда камбағаллик — совет иқтисодий тизими натижаси

Алишер Қодиров: Ўзбекистонда камбағаллик — совет иқтисодий тизими натижаси


«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров камбағаллик ва пассивлик ўзбек халқининг ўзига хос хусусиятлари эмаслигини, балки совет иқтисодий тизими оқибати эканини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда амалга оширилаётган камбағалликни қисқартириш сиёсати жамиятни уйғотиш, соя иқтисодиётини ҳамда тадбиркорлик жиноят сифатида қабул қилинган даврда шаклланган боқимандалик қарашларини бартараф этишга қаратилган чуқур ижтимоий-иқтисодий ислоҳотга айланди. Қодиров бугун давлат ўз бизнесини очиш, ҳунар ўрганиш, таълим олиш ва меҳнат миграциясини рағбатлантираётганини қайд этди. Унинг фикрича, бу чоралар меҳнат, масъулият ва мустақилликка асосланган янги маданиятни шакллантирмоқда.

Шунингдек, у камбағалликни тугатиш дастури энг мураккаб босқичга кирганини таъкидлаб, ногиронлиги бўлган шахслар ва пенсионерлардан ташқари ҳеч ким пассив ёрдам ва даромадлар ҳисобига яшашга умид қилмаслиги кераклигини билдирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.