28 январь куни республика ҳудудларида об-ҳаво прогнозида ёғингарчилик ва ёмғир қорга айланиши кутилмоқда.
Кундузи кўп жойларда ёғингарчилик кузатилиб, ёмғир қорга айланади, айрим ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса ёғингарчилик кутилмайди Ўзгидромет маълумотига кўра.
Айрим жойларда туман тушиши, йўлларда эса яхмалак ҳосил бўлиши эҳтимоли бор. Шамол тезлиги 7–12 м/с атрофида бўлиб, баъзи ҳудудларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0–5 даража илиқ бўлади, айрим жойларда эса 3 даража совуққача пасайиши кутилмоқда.
Тоғли ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда, айрим жойларда у кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши, йўлларда яхмалак кузатилиши эҳтимоли юқори. Қор кўчиши хавфи мавжуд. Шамол 7–12 м/с тезликда эсаб, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0–5 даража совуқ атрофида бўлади.
Фуқаролардан эҳтиёт чораларига риоя қилиш, айниқса йўл ҳаракатида эҳтиёткор бўлиш ҳамда тоғли ҳудудларга чиқишда об-ҳаво шароитини инобатга олиш сўралади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.