Маълум қилинишича, сайтдаги «Ноқонуний қурилишлар» бўлими орқали ҳудуд танланади ва харитада белгиланган нуқталар босиш орқали тегишли маълумотлар очилади. Сервис яқинда ишга туширилгани сабабли, ўзбошимчалик билан қурилган объектлар ҳақидаги маълумотлар босқичма-босқич янгиланиб бормоқда.
Айни вақтда базага бир қатор объектларнинг манзиллари, техник кўрсаткичлари ҳамда фотосуратлари киритилган. Фуқаролар ноқонуний қурилиш ҳолатларига дуч келган тақдирда, Ogoh fuqaro мобиль иловаси орқали хабар беришлари мумкин.
Таъкидланишича, янги механизм қурилиш соҳасида шаффофликни ошириш, шунингдек, фуқароларни ҳужжатсиз уй-жой сотиб олиш билан боғлиқ хавф-хатарлардан ҳимоя қилишга қаратилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.