Анқара шаҳрида бўлиб ўтган ташриф давомида Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан музокаралар ўтказилди, шунингдек, икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Музокаралар якунида ўзбек-турк ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлардан иборат салмоқли пакетни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун берган баёнотларида Ўзбекистон ва Туркия етакчилари ўтказилган музокаралар ҳамда эришилган келишувларга баҳо бердилар.
Ташриф доирасида давлат раҳбарлари Хатай вилоятида Ўзбекистон томонидан барпо этилган «Ўзбекистон» турар жой мажмуасини фойдаланишга топшириш, шунингдек, Истанбул шаҳрида ўзбек мактаби қурилишига старт бериш маросимларида ҳам иштирок этдилар.
Ташриф дастури якунланганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти рафиқаси билан бирга Тошкент шаҳрига жўнаб кетди. «Эсенбоға» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйдилар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.