Бухоро вилоятида турар жой уйида газ чақнаши содир бўлди

Бухоро вилоятида турар жой уйида газ чақнаши содир бўлди

Қоракўл туманида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши юз берди

31 январь куни соат 08:23 да Бухоро вилояти Қоракўл тумани “Тинчлик” МФЙ, “Шўробод” кўчасида жойлашган икки қаватли уй хонадонининг бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса газ плитасидан фойдаланиш вақтида газ сизиб чиқиши оқибатида юз берган. Воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, оқибатларни бартараф этмоқда.

Ҳодиса натижасида 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва шифохонага олиб кетилган. Ҳалок бўлганлар йўқФВВ аҳолини табиий газдан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.