Korzinka Aviator’даги ёнғинда 3 ёшли бола ҳалок бўлди

Korzinka Aviator’даги ёнғинда 3 ёшли бола ҳалок бўлди

Тошкентдаги Aviator савдо ва кўнгилочар марказида катта ёнғин содир бўлиб, 3 ёшли бола ҳалок бўлди (2023-йил туғилган). Бу ҳақда Milliy TV телеканалида эфир берилаётган Millar дастурига пойтахт ЁҲҲБ матбуот котиби Зуҳриддин Қурбонов маълум қилди.

ЁҲҲБ вакили ёнғиннинг иккинчи қаватда, умумий овқатланиш пунктлари ва болалар майдончаси жойлашган ҳудудда юз берганини тасдиқлади. Биринчи қаватдаги Korzinka супермаркет зарар кўрмаган.

Бошқа жабрланганлар ҳақида ҳеч қандай хабар берилмаган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда ва видеокузатув камералари ёзувлари ўрганилмоқда, деди у. Марказда одатда дам олиш кунлари кўп оилалар болалари билан келади. Бу ерда кўплаб оилалар болаларининг туғилган кунларини нишонлайди.

Ҳудуд аҳолиси маълум қилишича, иккинчи қаватдаги ёнғин чиқиш йўли доим ёпиқ бўлган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.