Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида 2 февраль куни айрим жойларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Кундузги ҳарорат 13–18 даража илиқ, кечаси 5–10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам баъзи ҳудудларда ёмғир кузатилиши мумкин. Шамол шарқ томондан 7–12 м/с тезликда эсиб, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи 11–16 даража илиқни ташкил этади, Навоий вилоятининг шимолида эса салқинроқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ёмғирли об-ҳаво сақланиб қолиши мумкин. Ҳарорат кундузи 13–18 даража илиқ атрофида бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 5–10 даража илиқ, кечаси 3 даражадан 2 даража илиққача бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан кучсиз қор ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман ва йўлларда яхмалак кузатилади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.