Муҳокамалар якунига кўра, ҳар бир мактабдан битта жисмоний тарбия ўқитувчисини маҳаллаларга бириктириш таклиф этилди. Улар маҳаллаларда спорт билан шуғулланишни тарғиб қилиш, аҳолини оммавий жисмоний фаолликка жалб этиш билан шуғулланади.
Белгиланишича, ушбу қўшимча вазифаларни бажарган ўқитувчиларга лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама тўланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.