Регламентга кўра, давлат хизмати икки йўналиш бўйича кўрсатилади: фуқаронинг яшаш жойи манзили тўғрисидаги нотўғри маълумотни таҳрирлаш асосида тизимда таҳрирланган қайд варағи бериш, шунингдек мулкдорнинг кўчмас мулкида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахс тўғрисидаги нотўғри маълумотни таҳрирлаш асосида манзил бўйича рўйхатдан ўтганлар ҳақида таҳрирланган маълумотнома бериш.
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари мазкур соҳада ваколатли орган ҳисобланади.
Фуқаролар сўровнома бериш учун ваколатли орган ёки давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этишлари ёки my.gov.uz порталида электрон шаклда рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Ваколатли органга келиб тушган сўровнома 3 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Сўровномада кўрсатилган маълумотларни ўрганиш натижаларига кўра, таҳрирланган маълумот тизим орқали QR-код қўйган ҳолда тасдиқланади ҳамда шу куннинг ўзида ариза берувчига хабарнома юборилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.