Тошкент шаҳрида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, кундузи эса ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан йўналишини ўзгартириб, шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 7–9° илиқ, кундузи 13–15° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечқурун айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқдан 2° илиққача, кундузи 2–7° илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5° илиқ, кундузи 5–10° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан шарққа ўзгариб, 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат Бухоро вилоятида кечаси 4–9° илиқ, кундузи 13–18° илиқ, Навоий вилоятининг шимолида эса кечаси 0–5° илиқ, кундузи 4–9° илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан шарққа ўзгариб, 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4–9° илиқ, кундузи 11–16° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан шарққа ўзгариб, 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 5–10° илиқ, кундузи 15–20° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 0–5° илиқ, кундузи 8–13° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши, ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши, йўлларда яхмалак кузатилиши эҳтимоли бор. Қор кўчиши хавфи сақланиб қолади. Ҳарорат кечаси 0–5° совуқ, кундузи 0–5° илиқ бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.