IATA 2025 йилнинг якуний натижалари бўйича жаҳон авиацияси бўйича натижаларини эълон қилди

IATA 2025 йилнинг якуний натижалари бўйича жаҳон авиацияси бўйича натижаларини эълон қилди

Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) 2025 йил бўйича статистик маълумотларни эълон қилди. Ушбу маълумотлар йўловчи ва юк ҳаво ташувларида барқарор ўсиш кузатилганини тасдиқлайди.

Йўловчи ташувлари:

• 2025 йилда умумий йўловчи талаби ўтган йилга нисбатан 5,3% га ошди, сиғим эса 5,2% га кўпайди. Йиллик ўртача юкланиш коэффициенти 83,6% ни ташкил этиб, йиллик ташувлар тарихидаги рекорд кўрсаткичга айланди.
• Халқаро йўловчи ташувлари янада юқори ўсишни намоён этди: талаб 7,1%, сиғим 6,8% га ошди. Халқаро йўналишларда юкланиш коэффициенти 83,5% ни ташкил этиб, рекорд даражага етди.
• Ички ташувлар нисбатан секинроқ ўсиб, 2,4% ни ташкил этди, юкланиш коэффициенти эса 83,7% даражасида бўлди.
• Осиё–Тинч океани минтақаси энг юқори ўсиш суръатлари ва юкланиш даражасини қайд этди. Шимолий Америка энг sust динамикани кўрсатди, Лотин Америкасида эса юкланиш коэффициентининг энг сезиларли пасайиши кузатилди.

IATA Бош директори Уиллий Уолшнинг изоҳи: “2025 йилда йўловчи талабининг ўсиши авиация соҳасининг тарихан шаклланган барқарор ривожланиш суръатларига қайтганини тасдиқлади. Шу билан бирга, рекорд даражадаги юкланиш кўрсаткичлари ташиш қувватлари етишмаслиги бугунги кунда соҳа учун асосий муаммо бўлиб қолаётганини яққол кўрсатмоқда”.

Юк ташувлари:

• 2025 йилда жаҳон бўйича юк ҳаво ташувларига бўлган талаб 3,4% га ошди, сиғим эса 3,7% га кўпайди. Халқаро юк ташувлари 4,2% ўсишни қайд этди.
• Юк ташувларининг даромадлилиги йилига 1,5% га камайди, бу сўнгги уч йилдаги энг кичик пасайиш ҳисобланади. Шу билан бирга, даромадлилик даражаси ҳануз 2019 йилга нисбатан 37,2% юқори бўлиб қолмоқда.
• Осиё–Тинч океани минтақаси юк талабининг ўсиши бўйича етакчи бўлди (+8,4%).
• 2025 йилда юк оқимларининг Осиё – Шимолий Америка йўналишидан Осиё – Европа йўналишига силжиши қайд этилди. Шунингдек, Осиё ичида ҳамда Яқин Шарқ – Осиё йўналишида барқарор ўсиш кузатилди.

IATA Бош директори Уиллий Уолшнинг изоҳи бўйича «2025 йилда юк ҳаво ташувлари глобал таъминот занжирларини қўллаб-қувватлашдаги муҳим ролини яна бир бор намоён этди. Савдо ва геосиёсий ноаниқлик шароитида ҳам соҳа ўзгараётган талаб оқимларига тез мослаша олди».

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.