9 феврал кунига об-ҳаво прогнози

Дастлабки маълумотларда, 9 феврал куни айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида об-ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 5–10 даража илиқ атрофида бўлади. Айрим ҳудудларга туман тушиши мумкин.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида об-ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим ҳудудларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқни ташкил этади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам баъзи жойларда ёмғир ёғиши прогноз қилинган. Ҳарорат кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Навоий вилоятининг шимолий қисмида кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 7–12 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 9 февраль куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 8–13 даража илиқ атрофида бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилиб, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0–5 даража илиқ атрофида сақланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.