Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган. Пора олиш вақтида мансабдор шахс ашёвий далиллар билан қўлга олинган, пул маблағлари эса далил сифатида олиб қўйилган.
Ҳодиса маҳаллий МЧЖ ҳудудидаги ўзбошимчалик билан дарахт кесиш ҳолати бўйича далолатномага ўзгартириш киритиш билан боғлиқ. Унда 14 та қайрағоч, 6 та арча, 1 та тут дарахти ва 1 та чинор кесилгани қайд этилган.
Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди («Тама йўли билан пора олиш») бўйича жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш чораси қўлланилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.