10-13 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массаларининг кириб келиши кутилмоқда. Бу даврда республика бўйлаб об-ҳаво ўзгариб, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, шимолий ҳудудларда эса ёғингарчилик қорга айланиши мумкин.
Айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор баъзи пайтларда янада кучайиши кутилмоқда.
Маълумотига кўра, ушбу кунларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, 10 февраль куни айрим ҳудудларда 20–23 м/с гача етиши мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.