Биринчи қадам сифатида мобил қурилмани “Хавфсиз режим” (“Safe mode”)да ишга тушириш зарур. Бунга қурилма ўчириб ёқилади, қайта ишга туширилаётганда бренд ёзуви (масалан, “Samsung” ёки “Redmi”) пайдо бўлиши билан овоз пастлатиш тугмаси босиб турилади. Қурилма ишга тушгандан сўнг, чап пастки бурчакда “Хавфсиз режим” ёзуви пайдо бўлади.
Шундан сўнг, “Созламалар” – “Иловалар” бўлимида мобил қурилмага юкланган, очиқ ёки яширин зарарли иловани ўчириб ташлаш мумкин. Тозалаш жараёни тугагач, қурилмани қайта ёқиб, “Хавфсиз режим”дан чиқариш амалга оширилади. Ушбу усул қурилмани вируслардан тўлиқ халос қилиш ва унинг барқарор ишлашини таъминлайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.