Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати маълумотига кўра, аёллар гўёки ишга жойлашиш мақсадида Туркияга учиб кетмоқчи бўлган. Бироқ текширув жараёнида аслида уларни жинсий эксплуатацияга жалб этиш ва интим хизматлар кўрсатишга мажбурлаш режалаштирилгани аниқланган.
Тергов маълумотларига кўра, ишга таклиф қилиш ва авиачипталарни сотиб олиш ишларини 1989 йилда туғилган, ҳозирда Туркияда яшаётган Ўзбекистон фуқароси ташкил этган.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг «Одам савдоси» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.