Янги таълим муассасасида ўқув жараёни инглиз тилида икки йиллик дастур асосида олиб борилади. 2027 йилга қадар 50 нафар мутахассис тайёрлаш, 2031 йилга келиб эса ҳар йили 80 нафар малакали кадрни битириб чиқариш мақсад қилинган.
Лойиҳа Буюк Британия Қироллик жамғармаси мактаби тажрибаси асосида ташкил этилмоқда ва у креатив иқтисодиётни ривожлантириш, маданий муассасалар инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда янги ижодий маконлар яратиш стратегиясининг бир қисмига айланади.
Шунингдек, маданий дастур доирасида Миллий реставрация институтини ташкил этиш, Самарқанддаги Бибихоним масжидини реставрация қилиш ҳамда «Туркистон» санъат саройи ёзги амфитеатрини таъмирлаш режалаштирилган. Барча лойиҳа ва реставрация ишлари ЮНЕСКО билан тўлиқ келишилган ҳолда амалга оширилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.