Маълум бўлишича, гуруҳ етакчиси сифатида 42 ёшли, муқаддам судланган, «Роналдо» лақаби билан танилган шахс аниқланган. У тадбиркорни йўқ қилиш учун 1 500 доллар эвазига келишиб, киллерга аванс пул топшириш вақтида ушланган. Гуруҳ таркибига, шунингдек, Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари («Бош шифокор»), 42 ёшли «Боксёр» ва 23 ёшли талаба ҳам кирган.
Ҳолат юзасидан бир гуруҳ шахслар томонидан ёки уюшган гуруҳ таркибида содир этилган қасддан одам ўлдиришга суиқасд моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Самарқандда ҳам ёлланма ижрочи орқали қотиллик уюштиришга уринган шахслар қўлга олингани хабар қилинган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.