Маълумотларга кўра, ҳолатнинг асосий сабаблари кучли шамол ва чангли туман билан боғлиқ. Қайд этилишича, ҳудудда шамолли об-ҳаво шароити ҳамда чангли туман кузатилган бўлиб, бу атмосферанинг ерга яқин қатламларида майда дисперсли PM2,5 ва PM10 заррачалари концентрациясининг ортишига олиб келган.
Синоптиклар тушунтиришича, қуруқ ва шамолли об-ҳаво тупроқ ҳамда қум заррачаларини ҳавога кўтаради. Туманли шароитда эса намликнинг ошиши ва шамол тезлигининг пасайиши туфайли ушбу заррачаларнинг тарқалиши чекланади. Натижада улар ҳавода узоқроқ сақланиб қолади.
Ўзгидромет маълум қилишича, ҳудудда атмосфера ҳавоси сифати доимий мониторинг қилиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.