Лойиҳа доирасида 673–678 км оралиғида қурилиш ишлари йўлнинг чап томонига кўчирилган. Шу муносабат билан транспорт воситалари ҳаракати вақтинча йўлнинг ўнг қисми орқали ташкил этилган.
Шу боис:
— мазкур ҳудудда автотранспорт ҳаракати вақтинча йўлнинг ўнг томонидан амалга оширилади;
— ҳайдовчилар белгиланган тезлик чекловларига қатъий риоя қилишлари лозим;
— йўл белгилари ва вақтинчалик кўрсаткичлар талабларига амал қилишлари зарур;
— қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудуддан ўтишда юқори даражада эҳтиёткорлик намоён этишлари шарт.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу участкада барча зарур йўл белгилари ва огоҳлантирувчи воситалар ўрнатилган.
ЙХХБ ҳайдовчилардан маршрутни режалаштиришда ушбу маълумотни инобатга олишларини ва эҳтиёт чораларига амал қилишларини сўрайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.