Маълумотларга кўра, пойтахтда ҳаво сифати индекси (AQI) 60 ни ташкил этган бўлиб, бу ўртача ифлосланиш даражасига тўғри келади. Шу билан бирга, PM2.5 майда заррачалар концентрацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган йиллик ўртача меъёрдан 2,8 баравар юқори бўлган.
Мутахассислар эслатишича, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари ошган пайтда нафас йўллари сурункали касалликлари ва юрак-қон томир муаммолари бор шахсларга очиқ ҳавода узоқ вақт қолишни чеклаш тавсия этилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.