Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳодиса бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ҳодисанинг аниқ сабаблари ва барча ҳолатлари тергов жараёнида ўрганилиши белгиланган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар барча йўл ҳаракати иштирокчиларига қоидаларга қатъий риоя этиш, тезликни белгиланган меъёрдан оширмаслик, чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармаслик ва йўлда янада эътиборли бўлиш зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтди. Йўлларда эҳтиёткорлик ҳар бир инсон ҳаёти учун муҳим омил ҳисобланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.