Турнир якунларига кўра, Ўзбекистон шахматчиси 40 000 доллар миқдоридаги мукофот маблағини қўлга киритди ва 2027 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлди.
Мусобақада яна бир ўзбекистонлик шахматчи — Жавоҳир Синдаров ҳам иштирок этди. У саккизинчи ўринни эгаллаб, 10 000 доллар мукофотга сазовор бўлди.
Фристайл-шахматлар (ёки Фишер шахматлари) — 11-жаҳон чемпиони Роберт Фишер томонидан таклиф этилган шахмат тури бўлиб, унинг асосий ўзигалиги — ҳар бир ўйин олдидан фигураларнинг бошланғич жойлашуви тасодифий равишда ўзгариб туради. Бу дебют тайёргарлигининг ролини сезиларли даражада камайтиради ва стратегик фикрлашга асосий эътиборни қаратади.
Дебют жаҳон чемпионатида дунёнинг етакчи шахматчилари иштирок этди. Улар орасида Магнус Карлсен (Норвегия), Фабиано Каруана, Левон Аронян, Ҳанс Ниманн (АҚШ), Винсент Каймер (Германия) ва Аржун Эригайси (Ҳиндистон) каби ўйинчилар бор эди.
Круговой босқич якунларига кўра, Магнус Карлсен (4,5 очко), Винсент Каймер, Фабиано Каруана ва Нодирбек Абдусатторов (ҳар бири 4 очкодан) ярим финалга йўл олди.
Ярим финалда Карлсен рақиб сифатида Абдусатторовни танлади ва 3:1 ҳисоби билан ғалаба қилди. Иккинчи ярим финалда эса Каруана Каймерни 2,5:1,5 ҳисоби билан мағлуб этди.
Учинчи ўрин учун баҳсда Абдусатторов Каймерга қарши ўйнади ва 2,5:1,5 ҳисоби билан ишонарли ғалаба қозониб, бронза совриндорга айланди.
Финалда Магнус Карлсен Фабиано Каруанани мағлуб этди ва фристайл-шахматлар бўйича илк жаҳон чемпиони бўлди. Ғолиблик учун мукофот жамғармаси 100 000 долларни ташкил этди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.