Рамазон ойининг 2026-йил бошланиши 19 феврал кунига тўғри келади

Рамазон ойининг 2026-йил бошланиши 19 феврал кунига тўғри келади

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси жорий йилги Рамазон ойига оид расмий тақвимни эълон қилди. Унда 2026 йил учун асосий диний амаллар – саҳарлик ва ифторлик вақтлари тўлиқ келтирилган бўлиб, барча маълумотлар Тошкент вақти асосида шакллантирилган.

Тақвим билан бир қаторда, ҳудудлар ўртасидаги саҳарлик ва ифторлик вақтлари тафовутини аниқлаш учун махсус қулайлик яратилди: @fatvouz_taqvim_bot номли Telegram боти ишга туширилди. У орқали фойдаланувчилар ўз ҳудудлари бўйича аниқ вақтни осонлик билан билиб олишлари мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2026 йилги Рамазон ойи 19 февраль куни бошланиши маълум қилинган эди. Президент томонидан имзоланган фармонда Рамазон тадбирларини ўтказишда исрофгарчиликка йўл қўймасдан, тадбирларни ихчам ва тежамкорлик асосида ташкил этиш зарурлиги таъкидланган.

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси томонидан тақдим этилган тақвим эса ушбу аҳамиятли ойда ибодатларни ўз вақтида бажариш учун аҳолининг асосий қўлланмаси бўлиб хизмат қилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.