“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ, истеъмолчи товар ёки хизматни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, Қонуннинг 21-моддасида сотувчи ёки ижрочи истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товар сотиб олишга ёки қўшимча хизматдан фойдаланишга қисташга ҳақли эмаслиги белгиланган.
Қайд этилишича, умумий овқатланиш корхоналари хизмат кўрсатиш жараёнида мижозни “сет” кўринишидаги тўпламни харид қилишга мажбур қилмаслиги, агар истеъмолчи бундай тўпламни рад этса, унга таомномадаги бошқа таомларни танлаш имкониятини чекламаслиги лозим.
Шунингдек, айрим маҳсулотлар таркибида аллергия қўзғатувчи компонентлар бўлиши мумкинлиги инобатга олинган ҳолда, истеъмолчиларни муайян овқатлар тўпламини мажбурий харид қилишга ундашга йўл қўйилмаслиги керак.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.