Рамазон ойида бир марталик моддий ёрдам пули кимлар учун тўланади?
Президент қарорига кўра, Рамазон ойида қуйидаги чоралар амалга оширилади: 1. Бир марталик 1 миллион сўмлик моддий ёрдам
- “Ижтимоий реестр”нинг “давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилган оилалар;
- Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар;
- Ногиронлиги бўлган шахслар реестридаги фуқаролар;
- Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга тўланади.
2. Бир марталик 500 минг сўмлик моддий ёрдам
- “Ижтимоий реестр”нинг “камбағал оила” тоифасига киритилган оилалар;
- “Маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатга киритилган эҳтиёжманд оилаларга берилади.
3. Тиббий харажатларни қоплаш
“Ижтимоий реестр”даги оилаларнинг 6 минг нафар бемор аъзоларининг даволаниши ва жарроҳлик амалиётлари билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилади.
Ушбу чора-тадбирлар аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва Рамазон ойида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.