Сурхондарёда туризмни ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар шакллантирилади

Сурхондарёда туризмни ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар шакллантирилади


Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбарининг топшириғига асосан ҳудудларда туризм соҳаси вакиллари билан учрашувлар ўтказиш, янги лойиҳаларнинг манзилли режаларини ишлаб чиқиш ҳамда улар асосида ҳудудий дастурларни шакллантириш ишлари олиб борилмоқда. Шу мақсадда Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида вилоят ҳокимлиги, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда 50 дан ортиқ тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда туроператорлар, меҳмонхона ва ресторан бизнеси вакиллари, транспорт хизматлари кўрсатувчи корхоналар, дам олиш масканлари раҳбарлари ва маданий муассасалар вакиллари қатнашди.

Учрашув давомида 2025 йилда амалга оширилган туризм лойиҳалари ва эришилган натижалар тақдим этилди. Шунингдек, 2026 йилга мўлжалланган устувор вазифалар, жумладан туризм инфратузилмасини ривожлантириш, янги йўналиш ва маҳсулотларни яратиш, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини ошириш, соҳада тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Билдирилган таклиф ва ташаббуслар асосида Сурхондарё вилоятида туризмни янада ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳаларнинг манзилли режалари шакллантирилди. Ҳозирги пайтда ушбу лойиҳалар асосида ҳудудий чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилмоқда.

Ташаббуслар амалга оширилиши натижасида ҳудуднинг туризм салоҳияти янада ошиши, янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли даромадлари кўпайиши кутилмоқда.

19 февралда режалаштирилган учрашувга рўйхатдан утиш.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.