Тошкентдаги ёнғинда аёл ва икки бола ҳалок бўлди

Тошкентдаги ёнғинда аёл ва икки бола ҳалок бўлди

Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган турар‑жой уйларидан бирида ёнғин содир бўлиб, унинг натижасида уч киши ҳалок бўлди, яна бир нафар жароҳат олди. Бу ҳақда «Миллар» телеканали хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар 16 феврал куни соат 20:51 да Тошкент шаҳар ФВББ (МЧС)га келиб тушган. Ёнгин‑қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғинни 21:38 да тўлиқ бартараф этган.

Ёнғин ўчирилгандан сўнг уй ичида уч нафарнинг жасадлари топилган. Бир жабрланувчи “тез ёрдам” бригадасига топширилган.

Аниқланишича, ҳалок бўлганлар орасида аёл ва унинг икки ноболиғ фарзанди бор.

Гувоҳлар айтишича, оила кучли дуд ва ёнғин сабаб хонани тарк этишга улгурмаган. Қариндошлар хонага киришга ҳаракат қилишган, аммо ёнғин тез тарқалгани сабабли қўшни уй томонидан деворни бузишга тўғри келган. Бироқ улар ичкарига кира олгунча одамларни қутқариш имкони қолмаган.

Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, ёнғиннинг аниқ сабаблари аниқланмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.