Туркиянинг Истанбул шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари икки йўналишда совринли ўринларни қўлга киритди.
Узунликка сакраш баҳсларида Анвар Анваров 7,71 метр натижа қайд этиб, мусобақа ғолиби бўлди ва олтин медалга эга чиқди.
Спортчиларнинг ушбу натижалари Ўзбекистон терма жамоаси учун халқаро мусобақадаги навбатдаги муваффақият сифатида қайд этилди.

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.