Тошкент шаҳрида таровеҳ намози вақтида масжидлар атрофида ҳаракат вақтинча чекланади

Тошкент шаҳрида таровеҳ намози вақтида масжидлар атрофида ҳаракат вақтинча чекланади

Муқаддас Рамазон ойи давомида Тошкент шаҳрида бир қатор масжидлар атрофида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Чекловлар 18 февралдан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан 24:00 гача фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва таровеҳ намози вақтида жамоат тартибини сақлаш мақсадида жорий этилади.

Чекловлар пойтахтнинг қуйидаги туманларида амал қилади:

Мирзо-Улуғбек тумани
— Тепа масжиди — Дурмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасигача.

Бектемир тумани
— Алибек масжиди — М. Авезов кўчасидан Х. Бойқаро кўчасигача.

Яшнобод тумани
— Исломота масжиди — Фарғона йўли кўчасининг иккинчи даражали йўлидан Заркент ва Обишир кўчаларигача.
— Али ибн Абу Толиб масжиди — Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасигача.

Миробод тумани
— Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди — Янги Қўйлиқ–Файзобод чорраҳасидан Файзобод 5-тор кўчасигача.
— Қўйлиқ ота масжиди — ТХАЙ–Қўйлиқ ота чорраҳасидан Янги Қўйлиқ тор кўчасигача.

Сергели тумани
— Маъруф ота масжиди — Чоштепа кўчасидан Чоштепа 1-тор кўчасигача.
— Нуғай қўрғон масжиди — Янги Сергели–С. Ҳужанов чорраҳасидан С. Ҳужанов–Моҳидил чорраҳасигача.

Яккасарой тумани
— Усмон бин Маъзум масжиди — КХАЙ–Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ–Қушбеги чорраҳасигача.
— Яккасарой масжиди — Ш. Руставели–Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой–Боғубўстон чорраҳасигача.
— Ракат масжиди — Ж. Шоший кўчасидан Аския кўчасигача.

Янгиҳаёт тумани
— Ниёзмат ота масжиди — ТХАЙ–Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласи кириш қисмигача.

Шайхонтоҳур тумани
— Шайх Зайниддин масжиди — Кўкча Дарвоза–Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза–Бешқайрағоч чорраҳасигача.
— Камолон масжиди — Бунёдкор–Камолон чорраҳасидан Камолон–Устазода 2-тор кўчасигача.

Олмазор тумани
— Ҳазрати Имом масжиди — Нурафшон–Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой–А. Қодирий чорраҳасигача.
— Исломобод масжиди — КХАЙ–Сағбон чорраҳасидан Нурафшон–Сағбон чорраҳасигача.
— Дўстжонбой масжиди — Сағбон 12-тор кўчасидан Келес йўли–Норазтепа кўчасигача.

Юнусобод тумани
— Мирза Юсуф масжиди — Боғишамол кўчаси бўйлаб Шивли кўчасигача.

Учтепа тумани
— Абдуллоҳ ибн Масъуд масжиди — Катта Қани айланма йўлидан Лутфий–Катта Ҳирмонтепа чорраҳасигача.
— Ҳазрати Али масжиди — Назарбек–Маҳорат чорраҳасидан Назарбек–Замахшарий 1-тор кўчасигача.

Чилонзор тумани
— Новза масжиди — Бунёдкор–Мукими кўпригидан Бунёдкор–Камолон кўпригигача (иккинчи даражали йўл).
— Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди — Ал-Хоразмий–Гавҳар чорраҳасидан Суғаллиота кўчасигача.
— Убай ибн Кааб масжиди — Ал-Хоразмий–Катта Ҳирмонтепа чорраҳасидан Ал-Хоразмий–Катта Қани чорраҳасигача.

Ҳайдовчилардан олдиндан ҳаракат йўналишларини режалаштириш ва мумкин бўлган ҳаракат чекловларини инобатга олиш сўралади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.