Рамазон ойида айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Рамазон ойида айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади


“Рамазон ойи” давомида таровеҳ намозлари ўқилиши муносабати билан соат 18:00 дан 24:00 гача масжидлар атрофидаги айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Мазкур чекловлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл ҳаракатини тартибга солиш мақсадида жорий этилади. Шу муносабат билан ушбу ҳудудлар орқали ҳаракатланувчи айрим автобус йўналишлари вақтинча ўзгартирилиб, чекланган кўчаларга туташ йўллар орқали ҳаракатланади.

Киритилган ўзгаришлар туфайли автобуслар ҳаракатида узилишлар кузатилиши, шунингдек, қатнов интерваллари белгиланган вақтдан узайиши мумкин.

Йўловчиларга сафарларини олдиндан режалаштириш ва муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.