Ўзбекистонлик рефери 2027 йилги аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш баҳсларига тайинланди

Ўзбекистонлик рефери 2027 йилги аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш баҳсларига тайинланди

Ўзбекистонлик рефери 2027 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайинланди. Ўзбекистон ҳакамлар корпуси вакили Гулшода Саиткулова 2027 йил аёллар ўртасидаги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг Океания минтақасидаги иккинчи саралаш босқичи учрашувларини бошқариш учун тайинлов олди.

Ўйинлар 27 февралдан 5 мартга қадар Соломон ороллари ва Фиджида бўлиб ўтади.

Ўзбекистонлик реферининг шундай юқори нуфузли халқаро учрашувларга тайинланиши миллий ҳакамлик мактабининг жаҳон миқёсидаги профессионал даражаси ва обрў-эътибори эътироф этилаётганидан далолат беради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.