Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров Халқаро автомобил федерацияси — Fédération Internationale de l’Automobile (FIA) Сенати таркибига кирди.
Мазкур тайинлов натижасида у ташкилотнинг олий бошқарув органи фаолиятида иштирок этади. FIA Сенати федерация фаолиятининг стратегик йўналишларини белгилашда ҳамда муҳим қарорларни шакллантиришда иштирок этувчи тузилма ҳисобланади.
Маълумот учун, FIA Сенати федерация Бош ассамблеясига стратегик тавсиялар киритади ҳамда ташкилот тараққиётида муҳим бўғин вазифасини бажаради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.