Нуфузли хорижий университетларда таҳсил олаётган ёшлар сони ортиб бормоқда

Нуфузли хорижий университетларда таҳсил олаётган ёшлар сони ортиб бормоқда


Сўнгги йилларда ёшлар учун яратилган кенг имкониятлар ўз самарасини бермоқда. Мамлакат ёшлари жаҳон фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришиб, жами 66 та олтин, 147 та кумуш ва 221 та бронза медалини қўлга киритди.

Халқаро таълим майдонида ҳам сезиларли ўсиш кузатилмоқда. Бугунги кунда ўзбекистонлик 500 нафардан ортиқ ёшлар дунёнинг энг нуфузли олий таълим муассасалари — Harvard University, Yale University, Princeton University, Columbia University ва Cornell Universityда таҳсил олмоқда. Шунингдек, халқаро рейтингларда TOP — 100 таликка кирувчи олийгоҳларда ўқиётган ёшлар сони 3,5 минг нафардан ошган.

Инновация ва тадбиркорлик йўналишида ҳам ижобий динамика қайд этилмоқда. Янгиликка интилувчан ёшлар томонидан ишлаб чиқилган 63 та стартап лойиҳаси халқаро бозорга чиқиб, чет ел давлатларда ўз ўрнини топди.

Спорт соҳасида ҳам ёшлар муваффақиятлари салмоқли. Халқаро мусобақаларда иштирок этган ёш спортчилар 720 та олтин, 671 та кумуш ва 854 та бронза медалига сазовор бўлди.

Шу билан бирга, иқтисодий фаоллик кўрсаткичлари ҳам ўсмоқда. Бугунги кунда ёш тадбиркорлар мамлакатдаги жами бизнес вакилларининг 35 фоизини ташкил этмоқда. Бу эса ёшлар салоҳияти мамлакат тараққиётида муҳим ўрин тутаётганини кўрсатади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.