Белгиланган тартибга кўра, шу куни соҳага масъул раҳбарлар маҳалла, мактаб ва техникумларга бориб, ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Учрашувларда уларнинг муаммолари эшитилиб, амалий ечимлар ишлаб чиқилади.
Шунингдек, ҳокимликлар томонидан ёшларга мўлжалланган савдо ва сервис лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Ёшларнинг таълим олиши, спорт билан шуғулланиши, касб ва хорижий тил ўрганиши, ишга жойлашиши ёки тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашиш устувор вазифалардан этиб белгиланган. Стартап ташаббускорлари билан учрашувлар ўтказилиб, уларга алоҳида маблағ ва грантлар ажратиш амалиёти жорий этилади.
Бундан ташқари, энг яхши томорқачи, фермер, саноатчи, стартапчи, ижодкор ҳамда маънавият ва бошқа соҳаларда фаол ёшлар учун долзарб мавзуларда танлов ва ярмаркалар ташкил этиш назарда тутилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.