Ғаллаорол туманида фермер ерини сотишга уринган ҳокимият ходим қўлга олинди

Ғаллаорол туманида фермер ерини сотишга уринган ҳокимият ходим қўлга олинди

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси ўзининг ўғлига тегишли фермер хўжалигининг 11 гектар ер майдонини харидорга 11 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, муқаддам 5 минг доллар олган.

Бироқ, қолган 6 минг АҚШ доллари ҳамда тегишли ҳужжатларни ҳокимлик ва кадастр идораларидаги танишлари орқали расмийлаштириш эвазига 700 доллар, яъни жами 6,7 минг долларни олаётган пайтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда бош мутахассисга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.