Маълум қилинишича, лойиҳа Афғонистоннинг Муҳаммад-Жандагар, Шамар ва Аҳмадобод блокларида олиб борилмоқда. Ушбу ҳудудларда ер ости бойликларининг салоҳиятини ўрганиш ва истиқболли конларни аниқлаш режалаштирилган.
Геологик-қидирув ишларига расман старт бериш маросимида Балх вилояти ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Мавлавий Нурул Ходи Абу Идрис ҳамда компания бош директори Хайитбой Омонов иштирок этди.
Компания афғон томони билан олиб борилган музокаралар якунида тегишли лицензияни қўлга киритган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.